Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Жаҳолатга қарши курашга барча масъул

Жаҳолатга қарши курашга барча масъул

Самарқанд Давлат тиббиёт университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Радикализм – жамият барқарорлигига таҳдид” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Университет педагог-ходимлари ва талабалари иштирокида ўтган учрашувда радикализмнинг ижтимоий барқарорлик ва миллатлараро ҳамжиҳатликка таҳдиди, мафкуравий хуружларга қарши курашиш йўллари муҳокама қилинди. Марказ илмий ходимлари йиғилганларга интерактив усуллар орқали радикализмнинг салбий таъсирлари ҳақида тушунчалар бериб, бу иллатга қарши турли маданий-маърифий ишларни ташкил этишнинг аҳамиятига урғу берди.

Тадбирда радикализмнинг ижтимоий ҳаётдаги салбий оқибатларига қарши илм ва маънавий-ахлоқий тарбия асосидаги маърифат орқали курашиш зарурлиги таъкидланди. Жамиятимиз барча аъзоларининг бу борадаги янада масъулиятини ошириш учун биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигига эътибор қаратилди. Бундай маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимизнинг барқарорлиги ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб, турли маданий ва диний қарашлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга ёрдам бериши қайд этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон-Малайзия: Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбар ходимлари 3 февраль куни Куала-Лумпур …