Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Халқаро эътироф ва илмий ҳамкорлик сари

Халқаро эътироф ва илмий ҳамкорлик сари

Айни кунларда Малайзияда сафарда бўлиб турган Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари 3 февраль куни Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Динлараро тотувлик қўмитаси аъзоси, Малайзия исломни англаш институти (IKIM) раиси, профессор Муҳаммад Нур Манути қабулида бўлди.

Мулоқот чоғида шу кунларда Малайзия исломни англаш институти тасарруфидаги “TV-IKIM” телеканалида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, буюк мутафаккир алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва Янги Ўзбекистонда ташкил қилинган халқаро илмий тадқиқот марказлари фаолияти ва уларнинг ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиши катта эътиборга сазовор бўлгани, академик доиралар ва жамоатчилик томонидан улкан қизиқиш ва мамнуният билан қабул қилингани таъкидланди.

Учрашувда қўшма анжуманлар ташкил этиш, ҳамкорликда алломалар илмий мероси ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ёшлар маънавияти – келажакни белгиловчи бош омил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий …