Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 263

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 1 (“Фотиҳа”) сурадан бошланиб, 2 (“Бақара”) сурасининг 267 оятида тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين الرحمـن الرحيم مالك يوم الدين …

Асар сўнги (в. 32б) :

… ولستم بآخذيه إلا أن تغمضوا فيه و اعلموا …

Настаълиқ. 32 варақ. (в. 1б-32б) ; + 01а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; сура номлари ва баъзи тажвид қоидалари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 200´90 mm.; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 415 Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн …