№ inv. MR 339/III
Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).
Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 23б).
Асар боши (в. 23б) :
الحمد لله رب العالمين حمد الشاكرين والصلوة و السلام على خير البرية محمد وآله اجمعين الطيبين قال رسول الله صلى الله عليه وسلم …
Асар сўнги (в. 62б :
… وقال على وابن مسعود رض يرث بعضهم عن بعض الا مما كل واحد منهم من صاحبه و الله تعالى اعلم
Библиография : GAL I, 378-379 ; SB I, 650 ; R. VASSIE, № 258-259 ; BnF Arabe, № 859-861/I, 862-863 ; СВР IV, № 3145-3148 ; Ahlwardt IV, № 4701-4702 ; Халидов, № 4170-4219 ;Туркестон, № 32-33 ; Нукус, № 43-44.
Колофон (в. 62а) :
هر كه خواند دعا طمع دارم زنكه من بنده كناه كارم
شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز يكشنبه تمام
بانا ظرافية … مرحمته على المصنفة و استغفر بصاحبة و اطلب لنفسك من خير توريديها من ذلك غفرنا لكاتبه سنة ١١٩٩
Кўчирилган сана ва жойи (в. 62б) 1199/1784 й. якшанба куни кўчирилган.
Настаълиқ. 22 варақ. (в. 23б-62б) ; 63а-б варақда хаттот машқи келтирилган ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´75 mm. ; варақ ўлчами : 220´130 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ. Айрим варақлари матндан ажралган.