Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)

شرح فرائض السراجية (Шарҳ Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 252

Муаллифи. Саййид Шариф Али ибн Муҳаммад Журжоний (816-1413).

Фиқҳ. Мазкур асар Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий (ваф. 600/1204 й.)нинг ал-фароиз ас-Сирожийа  (Ас-Сирожийа фи ал-фароиз)ни форс тилидаги шарҳидир. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумни кафанлаш, дафн этиш, васиятларини ижро қилиш, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين و صل الله على خير خلقه محمد و آله اجمعين قال المولى الشيخ الامام الاجل سراج الملة و الدين محمد بن عبد الرشيد السجاوندى … الحمد لله رب العالمين حمدا شاكرين …

Асар сўнги (в. 94б) :

… وهو خمسة عشر والباقى للمولى لان طلا منهما لا يرث من صاحبه ما ورث منه فقد اجتمع لام كل منهما عشر دن و بنته ستون و لمولاه عشرة والله اعلم

Библиография : GAL I, 379 ; SB I, 650-651 ; BnF Arabe, № 861/II, 866, 867/I, 868, 869, 870/I, 871, 1328/IV ; СВР IV, № 3150 ; Qarshi, № 14 ; Халидов, № 4232-4275 ;Sarkis, col. 980 ; Нукус, № 45.

Колофон (в.94б) :

تمت هذه النسخة الشريفة على يد احقر العباد سنة  ١٢٤٧

Кўчирилган сана (в. 94б) : 1327/1909 й.

Настаълиқ. 94 варақ. (в. 1б-94б) ; + 01а, 95а  бўш варақ 95б-98а варақларда абжад ҳисоби, форс тилида байтлар келтирилган ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; асарнинг матн қисми, боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган ва мағор босган. Баъзи варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …