Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги совриндори – Малайя университети (Малайзия) тадқиқотчиси Ашраф Ишроқий ибн Жамил илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.
Директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев тадқиқотчини дастур ғолиблиги муносабати билан қутлаб, илмий ишларида муваффақиятлар тилади. Ашраф Ишроқий самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, амалиёт давомида илмий манбалар билан ишлаш ҳамда Марказ тадқиқотчилари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш ва ўзаро тажриба алмашиш имконияти яратилганидан мамнуният изҳор этди.
Тадқиқотчи Марказ музейи фаолияти ва кутубхона иши, у ердаги китоб фонди билан таништирилди.
Стипендиат Марказда “Ўзбекистонда ислом таълим тафаккури: дастлабки назария” мавзусида тадқиқот олиб боради. Амалиёт давомида у мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига илмий сафарлар уюштириш ва тадқиқотлари юзасидан тақдимот ўтказишни режалаштирган.