Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / رسالة في تجويد القرآن (Рисалату фий тажвид ал-Қуръан)

رسالة في تجويد القرآن (Рисалату фий тажвид ал-Қуръан)

№ inv. MR 243/IV

Муаллифи. Муаллифи номаълум.

Тажвид. Рисола тажвид қоидаларидан иборат бўлиб, муаллиф томонидан етти фаслларга бўлинган. Рисолада сукунлик нун қоидалари ихфо, изҳор, идғом, вақф қоидалари, мад (чўзиш) ҳарфлари, ҳарфларнинг махраж ва сифатлари ҳақида маълумотлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 13а).

Асар боши (в. 13а) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على خير خلقه  محمد و آله وأصحابه أجمعين و بعد فهذا ورسالة يتعلق بالتجويد …

Асар сўнги (в. 19б) :

…..فان كانت مفتوحة او مضمومة فخمت مثل رزقكم و رزقناكم و رزقو الطير و نحوهم …

Библиография :  GAL SB II, 212 ; Халидов, № 221 ; Нукус, № 4.

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 13а-19б) ; 20а бўш варақ ; 11 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 140´80 mm. варақ ўлчами : 200´130 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 249/II Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …