Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 249/III

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 386б).

Асар боши (в. 386б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  …

Асар сўнги (в. 388а) :

… بهر عبد الرؤف كردم نظم     بعنايت خضرت مولى

تاشود مستفيد از ين ابيات    حق رسانيد بمقصد اقصى

Библиография :  СВР IV, № 2960 ; Кина № 3282-3326 ; Нукус, № 8.

Колофон (в. 388а):

تمت الكتاب بعون الملك وهاب سنة  ١٣١٥

Кўчирилган сана (в. 388а) : 1315/1898 й.

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 386б-388а) ; 17 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 175´80 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муоваси йўқ. Асар яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …