Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Сайёҳлик салоҳиятининг сарафрози

Сайёҳлик салоҳиятининг сарафрози

Айни кунларда мамлакатимиз ҳудудларида ўтказилаётган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” дастури асосида 21 август куни Самарқандда ички туризм ярмаркаси ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам зиёрат туризмига оид стенди билан иштирок этди. Унда Марказ томонидан нашр этилган китоб ва рисолалар, араб каллиграфияси ва ислом хаттотлик санъати намуналари, шунингдек, вилоятнинг зиёрат туризми салоҳиятига доир фотосуратлар намойиш қилинди.

Ярмарка қатнашчилари томонидан мамлакатимизда кейинги йилларда соҳани изчил ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шу жумладан, зиёрат туризмининг кенг имкониятларидан янада самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган салмоқли ишлар эътироф этилди.

Тадбир ҳудуднинг зиёрат туризми истиқболларини кенг ёритишда амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …