- Аллоҳ таолога итоатгўй банда истиғфор айтади.
- Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради.
- Истиғфор айтувчи одам имон ҳаловатига эришади.
- Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди.
- Истиғфор айтувчининг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади.
- Истиғфор айтувчига неъматлар кўпайтириб берилади.
- Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради.
- Истиғфор бахт-саодат олиб келади.
- Истиғфор туфайли истиғфор айтувчи ҳам, атрофдаги одамлар ҳам бузуқликлардан покланади.
- Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади.
- Истиғфор мол-дунёга барака киритади.
- Истиғфор айтувчи инсон фарзанд неъмати билан сийланади.
- Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ.
- Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади.
- Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади.
- Истиғфор Аллоҳ таолонинг раҳмати тушишига сабаб бўлади.
- Истиғфор танани бақувват қилади.
- Истиғфор айтувчи одамнинг ҳаёти фаровон бўлади.
- Истиғфор айтувчига яхшиликлар кўпайтирилиб берилади.
- Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади.
- Истиғфор бошга тушган балоларни даф этади.
- Истиғфор бандани Аллоҳ таолога яқинлаштиради.
- Истиғфор айтувчи одам Аллоҳ таолонинг раҳмат-марҳаматига сазовор бўлади.
- Истиғфор банда ҳолатини ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади.
- Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади.
- Истиғфор шайтон васвасасини қайтаради.
- Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандани яхши кўради.
- Истиғфор айтиш Аллоҳ таолони хурсанд қилади.
- Истиғфор ғам-ташвишларни кетказади.
- Истиғфор айтувчи муаммоларидан қутулади.
- Истиғфор айтувчи одам гуноҳлардан фориғ бўлади.
- Истиғфор айтувчи муваффақият қозонади.
- Истиғфор ташвишларни аритади.
- Кўп истиғфор айтувчи одам касалликдан тўлиқ тузалиб кетади.
- Истиғфор айтувчи одам қийинчиликдан фаровонликка чиқади.
- Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг мушкулларини осон қилади.
- Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этади.
- Истиғфор ила дилдаги васвасалар йўқолади.
- Истиғфор билан қўрқувлар арийди.
- Истиғфор билан дилга қувонч киради.
- Истиғфор қалбга таскин беради.
- Истиғфор кўнгилни хотиржам қилади.
- Истиғфор тинчлик-хотиржамлик олиб келади.
- Истиғфор инсонни соғлом қилади.
- Истиғфор касалликларни аритади.
- Истиғфор айтувчи одам ёруғ кунларга эришади.
- Истиғфор билан инсон орзусига етади.
- Истиғфор айтувчининг дили яйрайди, кўнгли ёзилади.
- Истиғфор хурсандчилик олиб келади.
- Истиғфор қалбни чароғон, руҳни тетик қилади.
- Истиғфор айтувчининг хотираси кучаяди.
- Истиғфор юзни нурли қилади.
- Истиғфор ризқ келишини осонлаштиради.
- Истиғфор айтувчининг дуоси қабул бўлади.
- Аллоҳ таоло истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади.
- Кўп истиғфор айтган одам Қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади.
- Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфорлари туфайли жаннатда энг юқори мартабаларга кўтарилишади.
- Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади.
- Истиғфор ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади.
- Истиғфор қалбни тиниқлаштиради.
- Истиғфор айтиб юрувчи одамга Аллоҳ таоло ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатади.
- Истиғфор айтиб юрувчи одамнинг Аллоҳ таоло мусибатларини кўтаради.
- Истиғфор айтиб юрган банданинг Аллоҳ таоло ҳар қандай қийинчиликларини енгиллаштиради.
- Истиғфор айтиб юрувчи инсон қашшоқликка йўлиқмайди.
- Истиғфор айтувчининг ишлари юришади.
- Истиғфор эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликни даф этади.
- Истиғфор фарзандларни итоатли қилади.
- Аллоҳ таоло истиғфор айтиб юрган одамга кутмаган тарафидан неъмат, ризқ жўнатади.
- Истиғфор айтувчи одамнинг ризқи улуғ бўлади.
- Истиғфор айтувчи одамнинг касб-корига Аллоҳ таоло хайр-барака беради.
- Ким мўминлар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди.
- Истиғфор айтилган хонадонга илоҳий файзу хайр-барака киради.
(Қуръони Карим ва Расулуллоҳ алайҳисалломнинг муборак ҳадиси шарифларида).
Иброҳимжон домла Иномов