Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 547/VII

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 62б).

Асар боши (в. 62б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 76б) :

… كقولك رحمته رحمة واحدة و دخرجته دخرجة واحدة والفعلة بالكسر للنوع تقول هو حسن الطعمة والجلسة

Библиография : GAL I, 283 ; SB I, 497 ; Kenderova № 93 ; СВР I, № 410 ; Халидов, № 7451-7495 ;Туркестон, № 98-102 ; Нукус, № 99.

Колофон (в. 76б) :

تمت

Настаълиқ. 15 варақ. (в. 62б-76а) ; 77а-78а  бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : оқ рангли, картондан. Ўзиники эмас.

Қўлёзманинг ҳолати : Муқова варақлардан ажралган. Китобга бошқа китобнинг муқоваси қўйилган. Муқоваси оддий картондан қилинган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …