Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИГА НОЁБ КИТОБ ҲАВОЛА ҚИЛИНДИ

ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИГА НОЁБ КИТОБ ҲАВОЛА ҚИЛИНДИ

Пойтахтимизда 29 ноябрь куни “Юртимизнинг буюк донишманд алломалари” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда юртимизнинг етук тарихчи манбашунос ва шарқшунослари, давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, олий таълим муассасалари олимлари, тадқиқотчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари билан ҳамкорликда нашрга тайёрланган 256 бетли китоб туризм соҳаси вакилларига мўлжалланган бўлиб, ундан қирқ нафар аллома аждодимиз ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Ишончли манбалардан саралаб, тўплаб олинган бу қизиқарли маълумотларнинг айримлари оммага илк бор тақдим этилмоқда.

Тақдимотда китобнинг масъул муҳаррири, Марказ директорининг Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев янги нашрнинг аҳамиятга молик жиҳатлари, ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди, зиёратгоҳлар ва улар билан боғлиқ донишмандларнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумот берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …