Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ ГАЛДАГИ ФАОЛИЯТ ҲУДУДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – ТАРҒИБОТЧИЛАРНИНГ ГАЛДАГИ ФАОЛИЯТ ҲУДУДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари 27 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида иш бошлади. Марказ делегациясини Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ражаббой Нуразизов қабул қилиб, ҳудудда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Мулоқотда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва диний саводхонлигини юксалтириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Р.Нуразизовга Марказда нашр этилган адабиётлар тўплами ҳадя қилинди.

Шундан сўнг тарғиботчилар Нукус шаҳрининг “Қизилқўм” “Сарбиназ”, “Наўрыз” ва “Гөнеқала” МФЙда маънавий-маърифий учрашувлар ўтказди.

Маҳаллалар аҳли билан мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда инсон бахтли-саодатли яшаши учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий таҳдидлар ва уларни олдини олиш чоралари, юртимизда ёшлар учун очилаётган кенг имкониятлар тўғрисида сўз борди.

Аҳоли вакиллари таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли илм эгаллаш экани, муқаддас динимизда инсонийликнинг юксак фазилатларидан бўлган илм-маърифат ва эзгулик улашиш, одамларга фақат яхшиликни раво кўриш, тинч ва осойишта замонга шукрона ҳисси билан яшаш фазилатларни алоҳида таъкидлади.

Шу куни Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали ва Нукус давлат педагогика институтида ҳам талаба-ёшлар иштирокида маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …