Аввал хабар қилинганидек, 26 ноябрь куни Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форуми намояндалари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон муфтийлари, таниқли олимлар, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор- ўқитувчилари ҳамда Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, исломшунос тадқиқотчилар ва диний соҳа вакиллари қатнашди.
Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳам иштирок этиб, “Бобохоновлар сулоласининг ислом динини сақлаш, тарғиб ва ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси” деб номланган шўъбасида модераторлик қилди.