№ inv. MR 209/V
Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 78б).
Асар боши (в. 78б) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و معنوية …..
Асар сўнги (в. 86б) :
العامل في المضارع و هو وقوعه موقع اسم الفاعل لقول زيد يضرب في موقع زيد ضارب
Колофон (в. 86б) :
والله اعلم بالصواب تمت تمت تمت تم تم تم
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 78б-86б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Юнус.
Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб кетган.