Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари 22 август куни “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги маънавий-маърифий тадбирларни Пастдарғом ва Самарқанд туманларида ташкил этди.
Пастдарғомдаги “Истиқбол”, “Ҳавузак”, “Шомбулоқ”, “Тинчлик”, “Катта Найман”, “Темирхўжа” ва “Тўқбой” МФЙларида ўтказилган учрашувларда маърузачилар томонидан ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ахборот хуружларидан асраб, турли ёт ғоялар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, миллийлигимиз, ёш авлод онгига миллий урф-одат ва анъаналаримизни сингдириш каби олдимизда турган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.
Самарқанд туманидаги “Бўзи”, “Янгиариқ”, “Янгижой”, “Ўзбеккенти”, “Жўйи Аббос”, “Ширинобод” ва “Жўйисой” МФЙларидаги тадбирларда бугунги кунда юртимиздаги тинчлик ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, юртимиз равнақи ва тараққиёти учун дахлдорлик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Вилоят бўйлаб тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати