№ inv. MR 149/VI
Муаллиф. Маллифи номаълум.
Дуо. Асар дуолар мажмуаси бўлиб, унда инсонлар бемор бўлган пайтида ўқиладиган турли дуолар, дам солиш йўллари, никоҳ ўқиш одоблари, тумор ёзиш усули ва вабо касалига чалинганда даво қилиш усулларини бартараф этиш йўллари баён этилган. Шунингдек, ҳошияда ҳадислар ва байтлар ҳам битилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 117б) :
ان الحمد لله نحمده نستعينه ونؤمن به ونتوكل عليه ونعوذ بالله من شرور انفسنا ومن سيئات اعمالنا…
Асар сўнги (в. 126а) :
… يا ذا الجلال والاكرام بار خوانده شود ٢٢٢
Настаълиқ. 10 варақ. (в. 117б-126а) ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланган, қурт еган, титилиб кетган.