№ inv. MR 1/I
Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 86a) :
… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذ يوجه فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار
Колофон (в. 86a) :
تمت الكتاب بعون ملك وهاب يا فاتحة فاتحة ماراور باب و الله اعلم بالصواب
Настаълиқ. 86 варақ. (в. 1б-86a) ; + 01а “Мифтоҳ ал-жинон”асаридан парча бор ; 08а варақда дуо бор, 02б-07б, 86б-87а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн сатрлари орасида араб, форс тилида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг дастлабки муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.