№ inv. MR 232/III
Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).
Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 34б).
Асар боши (в. 34б) :
العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سره و جعل الجنة مءواه. مائة عامل منها اللفظية …..
Асар сўнги (в. 40б) :
… العامل فى المضارع و هو وقوعه موقع اسم الفاعل نحو زيد يضرب فى موقع ضارب
Колофон (в. 40б) :
تمت الكتاب
Настаълиқ. 6 варақ. (в. 34б-40б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 210´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха варақлари титилиб кетган, яхши сақланган.