Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 147/II

Муаллиф. Муаллифномаълум.

Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 28а).

Асар боши (в. 28а) :

اعلم إذا مات الإنسان أول ما يبدء من التركة تكفينه وتجهيزه ويهتاج اليه من ذلك ثم يقضى دينه ان كان ثم تنفز وصاياه ان كان ثم يقسم الباقى بين ورثته …

Асар сўнгги (в. 31б) :

… من ستة و ثلثين و للزوج تسعة و للام ستة وللابن اربعة عشر وللبنت سبعة …

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 28а-31б) ; 16 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, масала қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …