№ inv. MR 150/VI
Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).
Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 54а).
Асар боши (в. 54а) :
الحمد لله على نعمائه والصلوة والسلام على رسوله محمد خاتم انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مظبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة…
Асар сўнги (в. 55б) :
… الكسرة بحرف الحلق لوقوعها قبله او بعده و هم يعافونها فيها من الكلفة فاختا الفتحة للخفة …
Настаълиқ. 2 варақ. (в. 54а-55б) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, сўнгги муқоваси йўқ.