Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / خطبة حضرت الادم (Хутба ҳазрат ал-Одам)

خطبة حضرت الادم (Хутба ҳазрат ал-Одам)

№ inv. MR 74/I

Муаллиф. Муаллиф номаълум.

Қисса. Асар Қуръони Каримдаги оятлардан келтирилган қиссалардан ташкил топган бўлиб, муаллиф қиссада тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган Унда Одам а.с. ва Момо Ҳавво, Иброҳим ва Сора, Юсуф ва Зулайҳонинг никоҳлари ҳақида ҳикоятлар ҳамда никоҳ ояти келтирилиб, уни шарҳ ва изоҳини берилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

الحمد الله الحمد الله الذي زوج ابانا ادم وحوا     والف بعد الحزن والسجن بين يوسف وزليحا …

Асар сўнги (в. 2б) :

… مخيره ميباشد اكر خواهد نفير خن را بيك طلا …

Библиография :  СВР  IV, № 3440-3441.

Настаълиқ. 2 варақ (в. 1а-2б) ; +01а-2а Бедил ғазаллари ёзилган ; +02б-04а бўш варақ ; +04б-05б Мухаммаслар келтирилган ; 3а дуо бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати:  яхши сақланган, муқовалари таякисидан ажраган. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …