Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТУРКИЯДА ЎТАЁТГАН ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

ТУРКИЯДА ЎТАЁТГАН ХАЛҚАРО СИМПОЗИУМДА МАРКАЗ ОЛИМИ МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Туркиядаги Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусидаги халқаро симпозиум ўтказилмоқда.

   

Симпозиум 17 октябрда Самарқанд шаҳрида бошлаган ишини айни кунларда Туркиянинг Бурса шаҳрида давом эттирмоқда. Усмонийлар империясининг тўртинчи султони Йилдирим Боязид мақбараси ва мадраса мажмуасида ташкил этилган симпозиумнинг 3-шўъба йиғилишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев иштирок этиб, “Темурийлар даврининг машҳур калом илми уламолари” мавзусида маъруза қилди.

Маърузада нотиқ Амир Темур салтанати ҳамда темурийлар даврида яшаб ижод этган олимлар ва калом илми уламолари, улар қолдирган бой илмий-маънавий мерос тўғрисида қимматли маълумотлар билан ўртоқлашди.

 

Шўъба йиғилиши якунида Отабек Муҳаммадиевга тегишли сертификат топширилди.

Халқаро симпозиумнинг ёпилиш маросими 26 октябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …