Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Бугун АҚШнинг Халқаро тинчлик институти вакиллари Памела Аол , Бармак Пажвак, Мелисса Ноцелл, Мэтью Паркс ва улар билан ҳамкорликда Минтақавий Мулоқот филиалининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси куратори Деря Замесева Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришди. Меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносини кўздан кечириб, бу бино ҳақида ўзларининг илиқ фикирларини билдиришди ва бу сайъ-ҳаракатлар юртимиз ва бутун дунё учун албатта хайрли бўлишига ишонч билдиришди.

Сўнг меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасини ҳам зиёрат қилшди. Меҳмонлар Имом Бухорий бобомиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ўзларини қизиқтирган бир қанча саволлар билан мурожаат қилишди ва бу ерда бунёд этилган миллий услубдаги меъморий комплексдан алоҳида завқ олишганини мамнуният билан изҳор этишди.

Шундан сўнг, АҚШ Тинчлик институти ходимлари билан ўзаро ҳамкорликка оид музокаралар бошланди. Икки томон ҳам диний бағрикенглик соҳаси бўйича саводхонликни оширишда  алоҳида дастур асосида ишлаш ва ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши борасида ҳамфикр эканликларини билдиришди.

Эртага Марказ илмий ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилиб, музокаралар давом эттирилади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Халқаро алоқалар бўлими

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …