№ inv. MR 62/II
Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 32б).
Асар боши (в. 32б) :
فصل في الحروف التي تجر الاسماء فقط و هي سبعة عشر حرفا مررت بزيد بالله لا فعلن و الله لا ضربن …
Асар сўнги (в. 39а) :
… وتنصب المعدود مفردا منكرا فى غير ذلك كقولك احد عشر درهما وعشرون ثوبا وتسعون دينارا
Колофон (в. 39а) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
Настаълиқ. 8 варақ. (в. 32б-39а) ; 39б-40а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 190´90 mm. варақ ўлчами : 260´160 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Муҳаммад.
Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.