Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Делегация аъзолари Анқара университетида

Делегация аъзолари Анқара университетида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Анқара университети Илоҳиёт факультетига ҳам ташриф буюриб, факультет декани профессор Шамил Дағжи билан учрашдилар. Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Анқара университети Илоҳиёт факультети талабалари ҳам иштирок этдилар.

Делегация вакиллари марказлар фаолияти, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Абул Муин Насафий каби алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида …