Home / ЯНГИЛИКЛАР / Қутлов!

Қутлов!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик айёми арафасида Президентимиз томонидан барча жабҳадаги юртдошларимиз қатори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 5 нафар илмий ходимлари ҳам “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Мазкур рағбат марказимиз ходимлари зиммасига улкан масъулият юклаб, илмий фаолиятни янада такомиллаштириш ва динимиз тараққиёти ҳамда аждодларимиз меросини кенгроқ тарғиб этиш йўлида бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишга туртки бўлади.

Мукофотланганларни чин дилдан муборакбод этиб, илмий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз! Ютуқлар бардавом бўлсин!

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

Check Also

Ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш – даврнинг энг долзарб талаби

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университетида ёшларни турли ёт ғоялар ва ахборот хуружларидан ҳимоя …