Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН СЕМИНАР БОШЛАНДИ

НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН СЕМИНАР БОШЛАНДИ

Айни дақиқаларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент Давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти ҳузуридаги “Ёш олимлар кенгаши” ва Туркиянинг Диёнат ишлари вазирлиги, Германиянинг Франкфурт Гёте университети Ислом маданияти ва диншунослик институти билан ҳамкорликда “Дастлабки даврлардаги тафсир ривоятлари асосида Қуръоннинг нузул тартибига янгича қараш” мавзусида ўтказилиши режалаштирилган илмий-амалий семинар бошланди.

Унда Гёте университети Ислом маданияти ва диншунослик институти директори, профессор Омер Ўзсой мавзу юзасидан маъруза қилмоқда.

Семинар доирасида шунингдек, “Open link Quran” лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилиши кўзда тутилган.

Семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

https://us05web.zoom.us/j/3466687816?pwd=TWRBa0VRbURwRWV1TVhnWVh2eUovdz09

Семинар идентификатори: 346 668 7816
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Лондонда «Ўзбекистон ва Буюк Британия: Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий кўприк» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Мамлакатимиз элчихонасида  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида Имом …