Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / سبعةء سيارة (Сабаъту саййар)

سبعةء سيارة (Сабаъту саййар)

№ inv. MR 230/IV

Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.).

Достон. Асар “Хамса”достонидаги учинчиси Сабаъту саййар достони бўлиб, муқаддима боблари, воқеа ривожи, Баҳромнинг канизак билан боғлиқ ҳикоясини қолипловчи ҳикоя қилиб олинган етти ҳикоядан ташкил топган.  Баҳром тимсоли дастлаб форсча адабиётда Абулқосим Фирдавсий “Шоҳнома”сида тасвирланган. Шарқ мамлакатларида Марс (Миррих) юлдузи Баҳром деб аталиб, жангу жадаллар ҳомийси сифатида келади. Халқ орасида Баҳром Гўр (қулон) лақаби билан шуҳрат топган тарихий шахс бош қаҳрамон ҳукмдор Баҳром бўлиб, унинг туғилиши, тахтга чиқиши, мамлакатни идора қилиш тадбирлари, ов вақтида ўз канизаги билан тўқнашувига доир воқеа, саргузаштлар тасвирланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 330б).

Асар боши (в. 330б) :

اى سبا سينكه ديمكده ايل تيلى لال       ايلكا تيل سيندين اولدى تيلكا مقال

سيندين انسانغه تاربود جسد              جسد اچره کونکل کونکل کا حزد …

Асар сўнги (в. 445б) :

… خلق غه زيب تارك اله ايله آنى   اوقغانغه مبارك ايله آنى

يتى افلاك نى انكا يار ايت    يتى اقليم ايلين خريدار ايت

Библиография : СВР VII, № 5057-5059, 5061, 5063-5066, 5068-5078, 5080-5085.

Колофон (в. 445б) :

تمت دفتر چهارم از خمسه قصة بهرام كور بغايت ملك غفور سنة ۱٢٩٨

Кўчирилган сана (в. 445б) : 1297/1881 й.

Настаълиқ. 115 варақ. (в. 330б-445б) ; 446а бўш варақ ; 21қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´90 mm. ; варақ ўлчами : 300´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таъмирга муҳтож, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …