Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حكمة العين (Ҳикмат ал-айн)

حكمة العين (Ҳикмат ал-айн)

№ inv. MR 1/II

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ. Асар метафизика ва физика илмига оид бўлиб, муаллиф яна қўшимча маълумот ва далиллар билан тўлдирган. Рисола ўрта асрларда Шарқда мантиқ илмида жуда машҳур бўлиб, унга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 87б).

Асар боши (в. 87б) :

سبحانك اللهم يا واجب الوجود و المفيض الخير و الجود افض علينا انوار رحمتك و يسر لنا  الوصول …

Асар сўнги (в. 136б) :

… للمسا قة فالمسا قة مركبة من اجزاء لا تجزى بل مقدار الاخصار…

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 847 ; СВР IV, № 1941-1942 ; Xолидов, № 266 ;Туркестон, № 66-67.

Настаълиқ. 50 варақ. (в. 87б-136б) ; 137-139а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг дастлабки муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …