Айни соатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Навоий шаҳрида ўтказилаётган “Бағрикенглик ва тинчликсеварлик контекстида ислом миллий-маънавий мероси” мавзусидаги халқаро илмий онлайн конференцияда иштирок этмоқда.
Конференцияда шунингдек, маҳаллий олий таълим муассасаларининг ижтимоий-гуманитар фанлар, сиёсатшунослик ҳамда ташқи сиёсат соҳаси олимлари, шу билан бир қаторда Россия Федерацияси, Белоруссия давлати ва АҚШнинг нуфузли олий таълим даргоҳлари раҳбарлари мавзуга оид маърузалари билан қатнашмоқда.
Тадбир доирасида иштирокчилар Европа ренессанс даври тараққиётида ислом илмий ва маънавий меросининг ўрнини алоҳида эътироф этишиб, Марказий Осиё илмий, маданий меросининг ривожланиш динамикасини ўрганишда замонавий илмий методология асосларини ва ислом манбаларида тинчликсеварлик ва бағрикенглик ғояларининг тарихий-назарий асосларини муҳокама қилишмоқда.
Конференция ишини давом эттирмоқда.