Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар алоҳида режа асосида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарлар ўтказилди.
Ушбу семинарларда нафақат Ўзбекистон ва Германия илмий доиралари вакиллари, балки АҚШ, Миср, Туркия, Малайзия ва бошқа хорижий мамлакатлардаги шарқшунос ва исломшунос олимлар ҳам иштирок этди.
Семинарлар давомида олим ва тадқиқотчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, мазкур йўналишдаги илмий мулоқотлар 2021 йилнинг апрель ойидан шу йилнинг июль ойига қадар иккинчи босқичда давом этадиган бўлди.
Илмий мулоқотлар дастурига кўра, жорий йил 6 апрель куни Ўзбекистон вақти билан соат 17:00да Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти тадқиқотчиси, тарих фанлари доктори Ўктамбек Султоновнинг “Мовароуннаҳрда Сиддиқийлар насабини қонунийлаштиришнинг уч версияси” мавзуидаги маърузаси тингланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган мазкур семинарларга таклиф этади.
Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.
👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09
Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345