Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)
Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 205

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Асар “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-хунаса”да тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 219а) :

… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة اقل تحرى واكل فى الاختيار و الاصطرار

Колофон (в. 219а) :

تمت هذه النسخة الشريفة الميمونة فى يد الفقير الحقير كمترين من عباد ملا باى محمد ابن خالمحمد باى اوراتيبة كه غفرالله ذنوبهما وسترعيوبهما سنة ١٢٨٨شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز چارشنبه تمام

Кўчирилган сана (в. 219а) : 1288/1871 й. Чоршанба куни тамомланган.

Хаттот (в. 219а) : Мулло Боймуҳаммад ибн Холмуҳаммадбой.

Настаълиқ. 219 варақ. (в. 1б-219а) ; + 01а хаттот номи ва машқи бор ; 219б-220 дуо ва ҳадис бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ;шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 250´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад Шафоъат Умид Ғулом 1288/1871 й.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …