Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойига қадар давом этадиган “ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” мавзуси доирасида бир қатор режалаштирилган онлайн-семинарларга таклиф этамиз.

Навбатдаги Семинар 2021 йил 5 январь, Ўзбекистон вақти билан соат 14:00да бўлиб ўтади. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди, доцент Шовосил ЗИЁДОВ “БУХОРО КУТУБХОНАЛАРИ ТАРИХИ” мавзусида маъруза қилади.

Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …