Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II

Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)

Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва Муҳаммад Ҳанафий қиссалари ҳам баён қилинган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 171б).

Асар боши (в. 171б) :

كه بسم الله الرحمان الرحيم سن             احد سن سن صمد سن سن كريم سن

آتنك رحمان ايرور لطفونك فراوان          بيرور سن مؤمن كافورلاره جان …

Асар сўнги (в. 292б) :

… سعادت اخترين جولي قلدي مريخ       بو قصه تاريخ هم بولدي تاريخ

ينه بر تاريخ بول اي مكرم                   سنه اغياردين ايلنك برين كم

Библиография: Kat. I.R, I, № 398 ; Kat. I.R, II, № 810.

Колофон (в. 292б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب ١٢٨٣

Кўчирилган сана (в. 292б) : 1283/1866

Настаълиқ. 121 варақ. (в. 171б-292б) ; 293а-294 хаттот машқи ; 295-296 бўш варақ ; (2 устунлик шаклда) 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´85 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ёзилган варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Маҳаммад Раҳмат 1283/1866 й.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …