Ушбу витринада Қуръони каримдан кейинги иккинчи муқаддас манба ҳисобланувчи, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XVII асрга доир 4 та қўлёзма нусхаси, “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг ХIХ асрга оид 3 та қўлёзма нусхаси, “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XX асрга оид қўлёзма нусхаси, “Сулосиёт ал-Бухорий” асарининг XVI ва XVIII асрга доир 2 та қўлёзма нусхаси (муляжи) ўрин олган. Шу билан бирга ушбу витринада IX асрга оид чироқ ва сиёҳдон, XIX асрга оид қаламдон ҳамда XX асрга оид жузгир ва лавҳлар ўрин олган.