№ inv. MR 60/II
Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.).
Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 62б).
Асар боши (в. 62б) :
قال الشارح النحرير عامله الله بلطفه الخطير بعد ما تمين بالتسمية الحمد لله اقول فى تعقيب التسمية بالتحميد اقتداء باسلوب الكتاب المجيد وعمل …
Асар сўнги (в. 110a) :
…فضل العمل فى حسنها قلت هذا الادعاء مما لا يفعل فى حق الأنبياء وبه يظهر ان هذا الوجه ابض نفيد تفصيلهم فقط
Колофон (в. 110a) :
ان الفضل بيد الله يؤتيه من يشاء والله ذو الفضل العظيم تمت الكتاب بعون الملك الوهاب ١٢١٤
Кўчирилган сана (в. 110a) : 1214/1800 й.
Настаълиқ: 49 варақ. (в. 62б-110а) ; 110б бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ;матн қизил рамкага олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´75 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, айрим варақлари йиртилган, намдан зарарланган.