№ inv. MR 216/I
Муаллиф: Қул Сулаймон (XII-XIII аср).
Қисса. Асар “Қиссаи имом Ҳусайн”, “Мақтали Ҳусайн” ва “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн қиссаси” номлари билан ҳам аталган. Асар қиёмат ҳақида муъмин бандаларнинг ҳоли, Жаъфари Содиқнинг ҳаж қилганларида ҳожилар билан сўзлашганлари, ҳожилар орасидан бирининг Карбало воқеасини назмий усул билан ҳикоя қилиши билан бошланади. Шунингдек, асарда имом Ҳасан ва имом Ҳусайн вафотларига ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва қизлари Фотима тилларидан назмий марсиялар битилган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Ушбу қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б):
اى يرانلار اوشبو دنيا دور آخر بولديا * مؤمن ايلكا هر كونى تورلوك بلا يوزلانديا …
Асар сўнги (в. 38а):
…حالص امام قصه سين ايته برسه توكانمس
ملال بولمسون ديدى قصه كوته ديديا
Библиография: СВР VII, № 5481-5483 ; Kat. I.R, I, № 415-416, 767-769.
Настаълиқ. 38 варақ. (в. 1б-38а) ; +01а хаттот машқи ва нақш бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´95 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан..
Қўлёзманинг ҳолати : намдан зарарланган, қурт еган.