Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / قصيده (Қасийда)

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 48

Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.).

Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг, саҳоба, яқин дўстлари томонидан айтилган марсиялари қасида ҳолига келиб, халқ орасида машҳур бўлиб, оғиздан-оғизга кўчиб, тўплам ҳолига келган қиссалардан ташкил топган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

دم اورارسه سوز دلدن نيچى كم نى خسته دل          یوق اشیتکه اندک کیشی بو یرده بر محرم منکا

غضب چوقتورهم نفس یوقتر منكا اي دلنواز           بول بلا ومحنت ای مستورجهانده کم منكا …

Асар сўнги (в. 61б) :

… اوروب یركا تمامه دیرایدیلار                        بونه کوندور نه سوزای وای حمدر

گه بزگه قالمدى تاقت ایا شاه                            گه طعنى شامیلاردین ايمدى پناه

Настаълиқ.  61 варақ. (в. 1а-61б)  ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; икки устун шаклда ; 33а варақдаги матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ;  шарқ қоғози ;  матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва сўнгги варақлари йўқ, намдан зарарланган, асар таякисидан ажралиб, варақлари титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …