Home / 2021 / Avgust (page 7)

Monthly Archives: Avgust 2021

«МОТУРИДИЙЛИК ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН» МАВЗУИДАГИ ТУРКУМ ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР БОШЛАНДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Бош илмий ходими, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуидаги халқаро илмий семинарлар ҳафталигида ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. 12 август куни доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий Марказ илмий ходимлари билан “Имом Мотуридий қарашларининг илмий аҳамияти” …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Дунё ўзбеклари” нигоҳида

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган канадалик ватандошимиз, “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет газетаси раҳбари Исмат Хушев ташриф буюрди. Меҳмон марказ фаолияти, унда илмий ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди. Таниқли журналист ташриф давомида …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МУҲАММАД ВАРДАНИЙ – Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари мажмуаси (Миср) котибияти мудири: – Имом Бухорий ўз асарларини юксак даражада масъулият, ровий­ларга ҳеч бир муҳаддис қўймаган ­қатъий талаблар билан ёзга­ни­ни замон­дошлари ­так­рор-такрор қайд этган. Шу сабабли ҳам ҳеч бир муҳаддис Имом Бухорийнинг марта­басига эриша олмаган. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Батафсил

«МОТУРИДИЙЛИК ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН» МАВЗУИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР ҲАФТАЛИГИ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамкорлигида 2021 йил 11-18 август кунлари «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуида туркум халқаро илмий семинарлар ўтказилиши режалаштирилган. Анжуман ва давра суҳбатларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, ИМХИТМ Бош илмий ходими, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий ўз маърузалари билан иштирок этади. Икки томонлама ҳамкорлик …

Батафсил

“ҲАЙРАТУЛ АБРОР” ИНСОННИ КОМИЛЛИК ЧЎҚҚИСИГА ЭЛТАДИ

Мамлакатимизда аждодлар ижодини ўрганиш, маданий мерос, миллий қадриятларни тиклашга катта эътибор берилиб, улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини ижтимоий-иқтисодий, тарихий, маданий ва илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ этиш ва кенг халқ оммасига тарғиб қилиш учун қулай имкониятлар яратилди. Шарқ халқлари адабиётида достоннавислик шаклларидан бири – “Хамса” ёзиш билан боғлиқ адабий анъанага Низомий …

Батафсил

СОҲИЛИ ЙЎҚ ДЕНГИЗ

Аллоҳ таоло Имом Бухорийга катта фазл ва шараф ато этди. Илм йўлида қилган хизматлари самараси ўлароқ, у кишининг шуҳратини бутун дунёга ёйди. Аллома шаънига устозлари, замондошлари ва кейин яшаб ўтган, тарихда ўчмас из қолдирган етук уламолар, буюк муҳаддислар ва дин пешволари томонидан айтилган васфлар зарҳал ҳарфлар билан тарих саҳифалари орқали …

Батафсил

“Таъвилот ал-Қуръон” – Қуръони карим тафсирига бағишланган мўътабар манба

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида буюк алломаларимизнинг нодир асарлари мазмун-моҳиятини ўрганиш ва халқимизга етказиш мақсадида уларни саралаш ва босқичма-босқич таржима қилишни ташкил этиш вазифаси топширилган эди. Топширилган вазифа ижросини таъминлаш асносида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчи олимлари томонидан мотуридия таълимотининг асосий манбаси …

Батафсил

حيرت الابرار (Ҳайрат ал-аброр)

№ inv. MR 230/I Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501й). Достон. Асар “Хамса” достонидаги биринчиси “Ҳайрат ал-аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши) бўлиб, достон 3988 байт, 63 боб, 20 мақолат ва 20 ҳикоятдан ташкил топган. Достонда ҳамд, муножот, наът, ҳайрат бобларидан кейин шоирнинг Яратганга, борлиққа, табиатга, инсонга бўлган фалсафий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маърифий, …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ САЛИМ МУҲАММАД МАЛИК – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Бош директори: – Мовароуннаҳрдан кўплаб алломалар етишиб чиққан. Нафақат ислом, балки бутун башарият цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар орасида Имом Бухорийнинг ўрни беқиёс. Унинг “Саҳиҳул Бухорий” тўп­лами эса дунёда энг кўп шарҳ ёзилган асар бўлиб, …

Батафсил