Home / 2021 (page 80)

Yearly Archives: 2021

ШАМСУЛАИММА САРАХСИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан бири Шамсулаимма Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл Сарахсий 1009 йили Сарахсда туғилган. У устози Ҳалвоийдан сўнг “Шамсулаимма” (“Имомлар қуёши”) унвонига сазовар бўлган. Бу даврда Мовароуннаҳрда қорахонийлар (927–1212) сулоласи ҳукмронлик қиларди. Аллома ёшлик чоғидан илмга қизиққан ва ўткир зеҳнли бўлган. Сарахсда бошланғич диний таълимни …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

2021 йилнинг 3-4-5 июнь кунлари Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжондаги илмий-тадқиқот марказлари ва университетлар билан ҳамкорликда “ЎРТА ОСИЁДАН ОНАДОЛЎГА ИСЛОМИЙ ИЛМЛАР: ШАҲАРЛАР, ОЛИМЛАР, АСАРЛАР, МАСАЛАЛАР” мавзуида халқаро онлайн Симпозиум бўлиб ўтади. Қўшимча маълумотлар: Симпозиумда иштирок этиш истагида бўлганлар мавзу доирасида Тезис юбориши керак. Ўз вақтида юборилган тўлиқ матнлар ҳакамларнинг …

Батафсил

Абу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний

Жузжон Х асрда катта ҳудудни қамраган. Ғазнавийлар даврида бадавлат ва гуллаб-яшнаган вилоят бўлган. Ғарбда у Гуржистон ва Марв, шарқда Балх, Тохаристон ва Бомиён, жанубда Ғур ва Буст, шимолда Амударё билан чегараланган. Жузжонда Х аср охири ва XI асрнинг биринчи ярмида яшаган Абу Убайд Абдувоҳид ибн Муҳаммад Жузжоний тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинглар. Зотан, сизлар малолланмасангиз, Аллоҳ малолланмас. Аллоҳ учун амалларнинг енг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил

ИМОМ АВЗОЪИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ

“Имом”, “Ҳофиз”, “Байрут, Шом атрофидаги ерлар, Мағриб ва Андалуснинг имоми” номлари билан шарафланган Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр Авзоъийнинг илм йўлидаги фаолияти катта аҳамиятга эга. Имом Авзоъий яшаган давр олимлар, фақиҳлар, қорилар ва муҳаддисларга бой бўлган. Ўша даврнинг энг таниқли олимлари орасида Молик ибн Анас, Имом Жаъфар Содиқ, Суфён Саврий, …

Батафсил

Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

Тушда аён бўлган башорат (IV) 2624. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Тушимда одамларнинг бир тепаликка тўпланиб турганини кўрдим. Абу Бакр туриб, бир-икки челак сув тортиб олди. Бир тортиб олишида заифлик бўлди. Аллоҳ уни кечирсин. Кейин уни Умар олган эди, унинг қўлида катта пақирга айланди. Мен …

Батафсил

АБДУРАҲМОН АВЗОЪИЙ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ

Абу Амр Абдурраҳмон ибн Амр ибн Юҳмад Авзоъий 88/707 йилда туғилган. Тарихчилар унинг таржимаи ҳолида туғилган жойи борасида ихтилоф қилганлар. Манбаларда, унинг туғилган жойи Баолбек, келиб чиқиши Қубоънинг Карак қишлоғидан бўлган, кейин онаси уни Байрутга олиб кетган, дейилади. Бошқа бир манбада Дамашқда Боб ал-Фародис атрофидаги Авзоъ деган жойда туғилган, деган …

Батафсил

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ”

Жиззах политехника институтида ташкил этилган семинар ана шундай номланди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий–тадқиқот маркази, Жиззах политехника институти ва Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда Имом Бухорий халқаро илмий–тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Ж.Жумаев ҳамда катта илмий …

Батафсил

Аждодларимизнинг хориждаги ёзма меросларига оид китобнинг тақдимоти ўтказилди

Жорий йил 24 март куни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан нашр этилган “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 1.” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур китоб муассасанинг илк илмий маҳсули ҳисобланиб, унда аждодларимизнинг хорижий мамлакатлардаги ёзма меросига оид …

Батафсил

МАКҲУЛ НАСАФИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДА ТУТГАН ЎРНИ

Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва …

Батафсил