Home / 2019 / Fevral (page 2)

Monthly Archives: Fevral 2019

Тарихий масканнинг замонавий қиёфаси

Президент ташрифидан сўнг    Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қизил кўчасида жойлашган “Имом ат-Термизий” жоме масжиди 1876 йил Исмоил сувоқчи томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Масжид аввал “Тахтапул” номи билан фаолият олиб борган.   Мустақиллик йилларида унга “Имом ат-Термизий” жоме масжиди номи берилди.   Мазкур масжид маданий мерос тарихий ёдгорликлари рўйхатига …

Батафсил

Ўқувчи-ёшлар илм-маърифат маскани билан танишишди

Муҳтарам юртбошимизнинг ғоялари асосида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида, ёш авлод тарбиясида беқиёс ўрин тутиши билан ўзига хос аҳамиятга эга.     Миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган марказ биноси фойесига киришингиз билан сизда ёрқин таассуротлар пайдо бўлади. Фойедаги жозибадор улкан гумбаз ва …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу)

Авлиёларнинг энг улуғларидан “Силсилаи Нақшбандияи олия”нинг бешинчи ҳалқаси, “Султонул Орифин” тахаллуси билан машҳур бўлган Абу Язид (Боязид) Бaстoмий ҳазратларининг исми Тойфур, отасининг исми Исодир. Ҳижрий 188-йил (мелодий 776) да Эронда, Хазар (Каспий) денгизи соҳилида, Бастомда таваллуд топган. Боязид Бaстoмий ҳазратлари авлиёларнинг буюги, шариат йўлчиси, аҳли суннат вал жамоат эътиқодида ва …

Батафсил

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази диний-маърифий тадбирлар бўлими ходимлари томонидан жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғоясини ўзида мужассам этган “Юксак маънавиятли авлод ҳеч қачон йўлдан адашмайди” номли тарғибот тадбирининг навбатдагиси Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида бўлиб ўтди.

Батафсил

Ал-кофия фи ан-наҳв

№ inv. MR 105/XII Муаллифи: Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).      Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср …

Батафсил

I Халқаро “Зиёрат-туризми” форуми қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, осори-атиқалари, тарихий бино ва иншоотлари, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари билан яқиндан танишиш асносида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Пайариқ туманида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлишди. Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, ҳадис илмининг султони ҳаққига Қуръон тиловат қилишди.

Батафсил

Навбатдаги тарғибот тадбири Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида тарғибот тадбирлари ҳамда марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимотини ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Батафсил