Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 58)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

ادوية يوسفى (Адвият Юсуфий)

Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ҳирави (XV-XVI аср). Тиббиёт. Ҳиндистонда Мирзо Бобур ва Ҳумоюн Мирзо ҳукмронлик даври (1526-1530 й.) да табиблик лавозимида ишлаган. Асар назм ва шеърий усулида ёзилган бўлиб, асар тибиббиёт илмига бағишланган. Унда ҳар бир ўсимликдан тайёрланган дорини қайси касалликка даво бўлиши, касалликларни турлари ва муолажа усулларини келтирган. …

Батафсил

قوايد سعديه (Қоваиду-с-саъдия)

Муаллиф  номаълум. Тиббиёт. Асар тиббиёт илмига бағишланган. Унда Эркаклар ва аёллар манфаъати, аъзоларнинг яралиши ҳикматининг баёни, бола ва одамнинг соғлигини ҳимоя қилиш  каби бир неча бобларига бўлинган. Асарда димоғ, кўз, овоз, қорин, бел ва қўлларни сағлом бўлиши ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган. Нусха тўлиқ.

Батафсил

حضرت على قصه سى (Ҳазрат Али қиссаси)

Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар шеърий услубда ёзилган бўлиб, унда тўртинчи халифа Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даври (656-661 й.), ажам юртлари ва Куфа шаҳарларини фатҳ этишлари, …

Батафсил

قصص الأنبيا و چهار يار (Тарих ал-анбиё ва Чаҳор ёр)

Муъаллифи: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.) Достон. Ўзбек адабиётида  ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Одам алайҳиссалом қиссаси билан бошланиб, охирги замон пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар, шунингдек, пайғамбар а.с. ва тўрт саҳоба …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид. қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Асар тили: Форс. 

Батафсил

Имом Бухорий халқаро маркази Манбалар хазинасида сақланаётган Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” асари ҳақида

 Замахшарийнинг тўлиқ номи – Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий ал-Имом ал-Ҳанафий ал-Мўътазилий бўлиб, лақаби “Жоруллоҳ”, 467/1075 йилда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Бағдодга келиб, устозлар ҳузурида таълим олган. Хуросонга бир неча марта борган. Қаерга бормасин, атрофига одамлар йиғилиб, унга шогирд бўлишган. Ким билан мунозара қилмасин, у …

Батафсил

شهریار و حافظ سعدی داستانی (Шаҳриёр ва Ҳофиз Саъдий достони)

Муаллифи: Муаллифи номаълум Шеърият. Асар одил шоҳ Шаҳриёри ва ҳофиз Саъдий хўжа ўртасидаги ҳикоялардан иборат. Асар шоҳ Шаҳриёрнинг одилона юритган сиёсати, адолатпарвар шоҳ бўлганлиги, халқ орасида ҳурмат қозонган подшоҳ эканлиги ҳақидаги байтлар билан бошланиб, давомида подшоҳга оддий фуқаро ҳофиз Саъдийнинг ишқ йўлида ўз бошидан ўтказган ситам ва дарду аламларини   баёни …

Батафсил

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

Ат-Танқиҳ ал-усул (Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ) التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига …

Батафсил