№ inv. MR 92/II
Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).
Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 2б).
Асар боши (в. 2б) :
بعد حمد ثنا ومدح خدا نعت پیغمبر دلیل هدا
بشنو این چند بیت تاکردی مطلع بر قواعد قرا …
Асар сўнги (в. 4а) :
… بهر عبدالرؤف كردم نظم بعنايات حضرت مولى
تاشود مستفيد ازين ابيات حق رسانيد بمقصد اقضى
Колофон (в. 4а)
تمت الكتاب١٢۴۵
Кўчирилган сана (в. 4а) : 1245/1829 й.
Настаълиқ. 3 варақ. (в. 2б-4а) ; 4б варақ иймон ҳақида маълумот келтирилган ; 8 қатор ; мистара ; 2 устун шаклда ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида фиқҳий шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´110 mm. ; варақ ўлчами : 200´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли картон, таякиси чардан.
Қўлёзманинг ҳолати: варақлари титилиб, муқовадан ажралиб кетган, намдан зарарланган.