Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 55)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مرآت العلوم (Миръот ал-улум )

Муаллифи: Саид Амир Нахшаб Ҳусайний Маккий Қомус. Асарнинг муқаддимаси илм сўзига таъриф бериш билан бошланади. Асар диний масалалар – усулул фиқҳ, калом илми, қироат, тафсир, ҳадис, фароиз, қироат, тасаввуф илмларига оид, шунингдек ижтимоий масалалар – тиб, одоб-ахлоқ, баҳс-мунозара одоби, ҳарбий илмларга оид ва бошқа фанларга доир терминлар ҳақида маълумотлар ёзилган. Нусха …

Батафсил

مجمع الغرايب (Мажмаъ ал-ғароиб)

Муаллифи: Султон Муҳаммад ибн Дарвиш Муҳаммад Балхий (XVI). Қомус. Асар – қомусий бўлиб, диний, ижтимоий, географик, астраномик маълумотлар келтирилган. Ҳайвонат ва набототлар оламига оид маълумотлар келтирилган. Асар Балх ҳукмдори Пирмуҳаммадга бағишланган. Асарнинг муқаддима ва хотимаси 15 бобдан иборат. Нусха тўлиқ :

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

Муаллифи: Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).       Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.      Нусха тўлиқ.

Батафсил

شرح بيست و دو باب از صرف معزي (Шарҳи бисту ва ду боб аз сарф Муъиззий)

Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Оқ Муҳаммад Грамматика. Асар Шамсуддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муъиззий (IX-X/XIV-XV аср)нинг “Тасриф ал-афъал” асарига шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига бағишланган. Мазкур асар Ўрта Осиё мадраса ва ўрта махсус билим юртларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Нусха тўлиқ эмас.

Батафсил

النقاية (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

Муаллифи: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, …

Батафсил

شرح مطالب المصلى (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

Муаллифи: Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда …

Батафсил

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 54б). Асар боши (в. 54б) : بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار وپنهان وزى نعت بى حد صلوات       …

Батафсил

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 17б). Асар боши (в. 17б) : بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت …

Батафсил

ليلي و مجنون فضولي (Лайли ва Мажнун Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. “Лайли ва Мажнун” 22 боб, 2 мураббаъ, муножатдан ташкил топган. Достон араб эртаклари асосида ташкил топган ишқий достон сифатида қаралсада, аслида ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинган. Нусха тўлиқ. Асар тили: туркий (Озарбайжон). Басмала (в. 124б). Асар …

Батафсил

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.) Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва …

Батафсил