№ inv. MR 42/V
Муаллиф. Шайх ал-уламо Акбаробод Нодир Меърож.
Ахлоқ.. Қиёматномада қиёмат аломатларидан баъзилари, Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.)нинг ва унинг набиралари Имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг вафоти ҳақидаги ривоятларни шеърий услубда ёзган. Одатда қиёматномалар ҳар хил шеърларнинг тузилишидан иборат бўлади. Ғазал, мухаммас, муножот, мустазод, қиёматнома ва вафотнома каби номаларга ҳам айтилади.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар тили. Туркий.
Асар боши (в. 119а):
ایا دوستلار قیامت کونی بولغانینده
توتورلوک تورلوک علما متلار بولار ارمیش …
Асар сўнги (в. 126б) :
… كونجه جيقونجه ياتيب سين تاشدين بر قاتيب سين
ایمانینکنی ساتیب سن زاریغلاغیل بی نماز ….
Настаълиқ. 8 варақ. (в. 119а-126б) ; 15 қатор ; мистар ; пойгир; сиёҳи қора; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 215´105 mm.; варақ ўлчами : 245´150mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Абдулаъто 1292.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати: муқовалари намдан чириган, асар таякисидан ажралиб кетган, варақлари титилиб, курт еган ва намдан зарарланган.