№ inv. MR 60/I
Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)
Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله المتوحد بجلال ذاته وكمال صفاته المتقدس فى نعوت الجبروت عن شوايب النقص وسماته والصلاة على نبيه محمد المؤيد بساطع حججه وواضح بيانه وعلى آله واصحابه هذه طريق الحق وجماعته …
Асар сўнги (в. 61а) :
… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو في امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة
Колофон (в. 61а ) :
تمت تم تم
Настаълиқ. 61 варақ. (в. 1б-61а) ; + 01-02а варақларда хаттот машқи ; 61б-62а бўш варақ ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамкага олинган ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 165´75 mm. варақ ўлчами : 230´140 mm. варақлар шарқона рақамланмаган ; 01-02 варақда ҳадис ва хаттот машқи бор ; 62б-63а бўш варақ.
Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, айрим варақлари йиртилган, намдан зарарланган.