Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 42)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

اسرار السالكين (Асрор ас-соликин)

№ inv. MR 132 Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат ва тариқатнинг зикр мажлислари баён қилинган. Уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари ва одоби ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : حمد بيحد الهى را و درود بى عدد پادشاهي …

Батафсил

منطق الطير (Мантиқ ат-тайр)

№ inv. MR 75 Муаллиф: Фариддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (627/1230 й). Достон. Асар Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, муаллиф тасаввуф илми ва тариқат ҳилқаларини ҳар хил қушлар тимсолида баён қилган. Достонда қушларнинг подшоҳи Симурғни ахтариб йўлга чиққан Ҳудҳуд бошчилигидаги қушлар тўдасининг манзилига етгунча бошидан кечирган машаққат ва саргузаштлари ёритиб берилган. Нусха …

Батафсил

مخمس امير (Мухаммаси Амирий)

№ inv. MR 74/X Муаллиф: Амир Муҳаммад Умархон Хўқандий (1224/1809-1237/1822). Шеърият. Асар “илоҳий тараннумлар соҳиби” амир Умархоннинг шоир Соиб, мирзо Бедил ва Залилийнинг ғазалларига ёзилган мухаммаслари бўлиб, унда шоир ўз тасаввуфий қарашларини баён қилган. Амирий қаламига мансуб ғазалларнинг таърифу таҳсинига бағишланган ўнлаб юксак савиядаги лирик ғазал, мухаммасу мусаддаслар мавжуд. Амирийнинг ғазаллари …

Батафсил

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))

№ inv. MR 79/IV Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …

Батафсил

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 3/II Муаллиф: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …

Батафсил

شرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)

№ inv. MR 62/VII муаллифи номаълум.  Мантиқ. Ушбу рисола аллома Тафтазонийнинг “ал-Мутоввал” асарига Мир Саид Шариф Журжоний тарафидан ёзилган “Ал-Ҳавоши ал-қудсия” номли ҳошиянинг шарҳи бўлиб, унда мазкур ҳошияда келган айрим жумлалар мантиқий жиҳатдан изоҳлаб берилган. Нусха тўлиқ эмас.  Басмала (в. 100б). Асар боши (в. 100б) :  غير العدد و هو …

Батафсил

حاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)

№ inv. MR 57 Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Мантиқ. “Шарҳу Шамсияти ал-Қутбий”асарига ёзилган мукаммал ва муфассал шарҳ бўлиб, “Қул Аҳмад”, “Ҳошияту Абдулҳаким” деган номлар билан машҳур. Унда  мантиқ илмининг моҳияти, зарурати ва  турли хил мантиққа оид масалаларнинг шарҳига битилган фикрларга шарҳлар ёзилган. Асар мантиқ илми …

Батафсил

(مطالب المصلي (فقه كيدانى (Матолиб ал-мусолли (Фиқҳ ал-Кайдоний))

№ inv. MR 116/I Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.  Нусха тўлиқ.  Басмала(в. 1б). Асар боши.(в. …

Батафсил

التنقيح مع شرحه المسمى بالتوضيح(Ат-Танқиҳ маъа шарҳиҳи ал-мусамма бит-тавзиҳ)

№ inv. MR 213 Муаллиф: Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Саъдуддин Тафтазоний томонидан ёзилган “ал-Тавзиҳ маъа шарҳи ал-танқиҳ” шарҳ бўлиб, Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн Ҳусайн Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа …

Батафсил

شرح بدء الأمالى(Шарҳ бадъу ал-амолий)

№ inv. MR 137/IV Муаллиф: Шамсиддин Муҳаммад Кўҳистоний (ваф. 950/1543 ёки 963/1555-56 й.) (49б). Ақоид. Асар Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад Ўший Фарғонийнинг (ваф. 569/1173 й.) “Бадъ ал-амолий” асарига ёзилган шарҳ. Асар ақийда илмига бағишланган бўлиб, унда сунний мазҳабидаги эътиқодий масалалар ва ҳукмлар баён қилинган. Ҳар бир мавзулар далиллар билан …

Батафсил