چهار كتاب (كليات چهار كتاب)
Чаҳор китоб (= Куллият чаҳор китоб)
№ inv. MR 73/I
Муаллиф. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
…او شريعت بيان كندمارا او طريقت عيان كندمارا
صلواة خداى بروى باد ………………………….
Асар сўнги (в. 53а) :
تا شوی در روزكار از صابران رو مکن از دیدن سختی كران
Колофон (в. 53б) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
…هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بندهء كنه كارم
شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز سيشنبه تمام
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
اين كتاب ازان ملا ترسون خواخه ابن توره خواجه ايشان
اى بار خداى بر عنايت باكزه كريم بى نهايت
مكرم خان اين كتاب ملا خان خوجه
Китоб соҳиби (в 53б): Мулло Турсунхужа ибн Турахужа Эшон
Настаълиқ. 53 варақ. (в. 1а-53б) ; 14 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 195´105 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, варақлари титилиб, муқоваси, варақлари намдан зарарланган.
Китоб соҳиби