Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

العقائد العضدية (Ал-Ақоид ал-Азудийя)

№ inv. MR 149/V

Муаллиф. Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғофур Сиддиқий Мутаразий Шибанкарий Ийжий (ваф. тахм. 756/1355 й.)

Ақоид.. Асар эътиқод илмига бағишланган. Мавзулар оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 111а)

Асар боши (в. 111а) :

قال النبى الله صلى الله عليه وسلم ستفترق أمتى ثلثا وسبعين فرقة كلّها فى النار الا واحدة قيل ومنهم قال الذين هم على ما انا عليه و اصحابى

Асар сўнги (в. 112б) :

… وبعث الرسل بالمعجزات من لدن (زمان) آدم الى نبينا صلى الله عليه وسلم حق ومحمد…

Настаълиқ. 2 варақ. (в. 111а-112б) ; 113а-114а варақларда жума хутбаси бор ; 115б-116а, 117а варақларда хаттот машқлари бор ; 114б-115а, 116б бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´90 mm. ; варақ ўлчами : 245´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган ; 113-114а варақларда жума хутбаси, 114б-115а, 116б бўш варақ; 115б-116а варақларда дуо ва саловатлар бор.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …